Креспо: "Икарди Месси билан келишмовчилик туфайли ЖЧ-2018га бормайди, бу катта хато"

Aslanov Jasurbek
12 май 2018, 17:38
Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо "Интер" ҳужумчиси форварди Мауро Икарди ҳақида фикр билдирди.

"Агар мен "Интер" раҳбариятида бўлганимда Икардини ҳеч қачон сотмаган бўлардим. Ўзининг энг яхши футболчисини сотиб, кучайиб кетган бирорта жамоани билмайман. Жарима майдончасининг ичида Икардига тенг келадигани йўқ. У тез фикрлайди, буқадек кучи бор. Форвард чап ва ўнг оёқда бир хил зарба беришга ва "иккинчи қаватда" тинимсиз ғолиб бўлишга қодир.

Роналду ва Месси - бошқа сайёра футболчилари, аммо учинчи ўринга Икардини қўйган бўлардим. Месси билан келишмовчилик туфайли у Россиядаги жаҳон чемпионатига бора олмайди. Бу катта хато, чунки Аргентинага Мауродек ҳужумчи керак" - дейди Креспо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport