"Краснодар" футболчиси уйига ўғри тушди

Mirjalol Normatov
12 сен 2019, 22:40
Россия ички хавфсизлик хизмати вакиллари "Краснодар" футболчиси Арининг уйига ўғриликка тушиб, қўлга тақиладиган соатларни ўғрилаган шахсни топишди.

Манбанинг хабарига кўра, ўғри футболчининг уйига дераза орқали кирган ва қиймати 23 миллион рубль (тахминан 360 минг доллар)га тенг бўлган 12та қўл соатини ўғрилаб кетган. Қўлга олинган ўғри айни дамда судгача қамоқда сақланмоқда.

Топилган соатлар футболчига қайтарилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: bombardir.ru