

"Аякс" билан баҳсда катта ўзгаришлар бўлмайди. "Аякс" - кучли жамоа, буни ҳамма билади. Бизни қизиқ баҳс кутиб турибди, ғалаба қозонмоқчимиз. Биринчи ўйинда йўл қўйган хатоларимизни такрорламаслигимиз керак.
Левандовски яна гол уришни бошлаганидан хурсандмиз. Жамоамиз доимо унга ишониши мумкин. Бу мавсум Роберт 19та гол уришга муваффақ бўлди. Левандовски - ҳозирги "Бавария"нинг юзи" - дейди Нико Ковач.



