

"Бейл "Реал"ни тарк этмоқчи эмас. МЮ бу МЮ, аммо Бэйл нима сабабдан "Реал"дан кетиши керак? Уни кўп танқид қилишганини биламан. Мен "Реал"нинг кўп ўйинларини кўрдим, Роналду, Бензема, Иско каби футболчиларнинг омадсиз кунлари бўлди, аммо негадир барча Бэйлни танқид қилади. Жамоанинг ишлари юришмаганда матбуот уни аягани йўқ. Аммо Бэйл кучли ва у Бенитес қўл остида мавсумни яхши ўтказишига ишонаман" - дейди Коулман.



