

Айни дамда 24 ёшли футболчи АПЛда 3та гол урди ва уларнинг барчаси бош билан киритилган.
"У бош, оёқ, кўкрак билан гол урадими - фарқи йўқ. У гол уриб, ўсишда давом этиши муҳим. Мората - ажойиб ҳужумчи ва унутманг, у жуда ёш. У ҳали катта ўсишга эришиши мумкин.
У ёшлигига қарамасдан, "Реал" ва "Ювентус"да ўйнади. Мората кўплаб совринларни қўлга киритди ва унда терма жамоада ўйнаш тажрибаси бор. У жамоамизда эканлигидан хурсандмиз. Альваро ажойиб йигит ва энг яхшилардан бири бўлишга интилади" - дейди Антонио Конте.



