UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

Конте кечаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ёнди! Янгиликлар

Конте кечаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ёнди!

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте "Саутгемптон"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бор дардини тўкди.

"Кучли, рақобатбардош жамоа бўлишни, доимо ғолиблик учун курашишни истасангиз, асосийси юракда, кўзда олов бўлиши керак. Ҳар сонияда майдонда олов сочиш керак. Ҳар сонияда!

Ўтган мавсум билан солиштирганда биз янада кучлироқ бўлишимиз керак эди, бироқ биз борган сари таслим бўлиб боряпмиз. Қачонки жамоавийлик йўқолса, рақиб истаган ишни қилади. "Саутгемптон"га қарши ўйин - сўнгги мисол. Биз Англия Кубогида ёшлари билан ўйнаган "Шеффилд"га мағлуб бўлдик. Биз кучли таркиб билан ўйнадик ва Англия Кубогидан чиқиб кетдик. Бундай ҳолатлар кўп бўлган. Такрорлайман, биз умуман ўсмаймиз. Гап тактика ёки техника ҳақида кетмаяпти.

Биз мухлисларимиз фахрланиши учун ўйнашимиз керак. Биз катта иштиёқ билан ўйнашимиз керак. Ғалабалар учун кўзда олов бўлиши керак. Агарда шундай бўлганида биз Англия Кубогидан чиқиб кетмасдик. Агарда шундай бўлганида биз "Саутгемптон"ни мағлуб этардик. Агарда бу олдинроқ бўлганида ишлар бошқача кетарди.

Аммо биз бунга кўникиб улгурганмиз. Клуб, бу ерда ишлаётган ҳар бир мураббий трансферлар бўйича жавобгарликни бўйнига олиши керак. Футболчиларчи? Футболчилар? Қани улар? Менинг тажрибамга кўра улар ўсишлари, ривожланишлари керак эди. Лекин биз рақобатбардош бўлишни истамаяпмиз. Бу ҳолат бизда ёмон, ёмон, жуда ёмон даражада. Мен майдонда ўзи учун шунчаки югуриб юрган 11 футболчини кўриб турибман", - деди Конте.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика