UZ

Сўнгги янгиликлар

04:01А Серия. Педронинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Лацио"га меҳмонда "Милан" устидан ғалабани тақдим этди  6 01:08"Ман Сити" Англия кубоги чорак финалида "Борнмут" билан ўйнайди, "Астон Вилла" эса "Престон" билан  3 00:51"Тоттенхем" Вернер бўйича қарор қабул қилди  0 00:22Англия кубоги. МЮ "Олд Траффорд"да "Фулхэм"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  26 23:52А Серия. "Рома" иродали ғалабага эришди. Шомуродов танаффусда захирага олинди, унинг ўрнига тушган Довбик эса ғалаба голини урди  69 23:22"Манчестер Сити" Де Брюйнега шарт қўйди  5 22:58Сансет Ла Лигада февраль ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун Мбаппе, Антони, Педри ва Будимирдан ўзиб кетди  2 22:35"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлуб бўлгани йўқ: 12 ғалаба, 3 дуранг  20 22:09Ла Лига. "Барса" ўз уйида "Реал Сосьедад"ни тор-мор этди, меҳмонлар 17-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  102 21:53Ла Лигадаги посбон "Арсенал"га йўл олиши мумкин  0 21:30"Ювентус" Антонини МЮдан сотиб олиши учун икки шарт маълум бўлди  0 20:08Роналду "Ал Насср"нинг Теҳронда бўлиб ўтадиган "Истиқлол"га қарши ўйин учун қайдномасига киритилмади. Нега?  24 19:37ҚПЛ. "Турон" — "Окжетпес" ўйинида гол+пас қайд этган Шаҳбоз Умаров ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди   3 18:57​Федерико Вальверде "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 18:17Қозоғистон. Умаровнинг гол+ассисти "Турон"га биринчи турда ғалаба тақдим этди  7

Конте кечаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ёнди! Янгиликлар

Конте кечаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ёнди!

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте "Саутгемптон"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бор дардини тўкди.

"Кучли, рақобатбардош жамоа бўлишни, доимо ғолиблик учун курашишни истасангиз, асосийси юракда, кўзда олов бўлиши керак. Ҳар сонияда майдонда олов сочиш керак. Ҳар сонияда!

Ўтган мавсум билан солиштирганда биз янада кучлироқ бўлишимиз керак эди, бироқ биз борган сари таслим бўлиб боряпмиз. Қачонки жамоавийлик йўқолса, рақиб истаган ишни қилади. "Саутгемптон"га қарши ўйин - сўнгги мисол. Биз Англия Кубогида ёшлари билан ўйнаган "Шеффилд"га мағлуб бўлдик. Биз кучли таркиб билан ўйнадик ва Англия Кубогидан чиқиб кетдик. Бундай ҳолатлар кўп бўлган. Такрорлайман, биз умуман ўсмаймиз. Гап тактика ёки техника ҳақида кетмаяпти.

Биз мухлисларимиз фахрланиши учун ўйнашимиз керак. Биз катта иштиёқ билан ўйнашимиз керак. Ғалабалар учун кўзда олов бўлиши керак. Агарда шундай бўлганида биз Англия Кубогидан чиқиб кетмасдик. Агарда шундай бўлганида биз "Саутгемптон"ни мағлуб этардик. Агарда бу олдинроқ бўлганида ишлар бошқача кетарди.

Аммо биз бунга кўникиб улгурганмиз. Клуб, бу ерда ишлаётган ҳар бир мураббий трансферлар бўйича жавобгарликни бўйнига олиши керак. Футболчиларчи? Футболчилар? Қани улар? Менинг тажрибамга кўра улар ўсишлари, ривожланишлари керак эди. Лекин биз рақобатбардош бўлишни истамаяпмиз. Бу ҳолат бизда ёмон, ёмон, жуда ёмон даражада. Мен майдонда ўзи учун шунчаки югуриб юрган 11 футболчини кўриб турибман", - деди Конте.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика