UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  0 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  0 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  8 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  13 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  20 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  33 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  21

Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик” Янгиликлар

Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик”

“Интер” бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг навбатдаги турида “Сампдория” (5:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоасининг чемпионлиги ҳақида тўлқинланиб гапирди.

“Менга, футболчиларга, жамоамизнинг чемпионлигига эришишига ҳисса қўшган барча барчага бу улкан хурсандчилик бахш этади. “Интер” 11 йилдан буён чемпионликни орзу қилиб келди ва бу йил Скудетто учун ҳар галгидан бошқача курашди. 

Мухлисларимиз айниқса бу кунни анча орзиқиб кутишди ва биз уларни бахтли қила олганимиздан мамнунмиз. Байрамлар улашишда давом этамиз. Сўнгги 19 та учрашувнинг 16 тасида ғолиб чиқдик, 3 та дуранг қайд этдик. Бу ажойиб кўрсаткич.

Келажагимни муҳокама қилмоқчи эмасман. Мен айни пайтдаги ҳолатимиз ҳақида гапирмоқчиман. Қанча кўп тер тўкканимиз, заҳмат чекканимиз ўзимизга аён. Шу сабаб бугун чемпионликдан масрурмиз. Икки йил ичида биз ўша рақибларига қўрқув соладиган “Интер”ни қайта тиклай олдик.

Ўйлашимча, икки йиллик меҳнатимиз эвазига жамоа ҳар тарафлама ўз мавқеини тиклади. Жамоа раҳбарлари, мухлислар мендан нимани кутаётганини тушуниб тургандим. Уларнинг ишончини оқлаганимдан хурсандман. Бу йигитлар бундан яхшироқ ва кучлироқ бўлишларига кўзим етади. Улар ғолиблар ва бундан кейин янада ўсишда давом этишади”, дея Контенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика