UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  0 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  1 16:34Про лига. "Дўстлик" – "Арал". Таркиблар маълум  0 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  4 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  1 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  16 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  11 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  12 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  9

"Контакт бор, у минимал..." — Даврон Файзиев Англия – Дания баҳсидаги пенальти ҳақида Янгиликлар

"Контакт бор, у минимал..." — Даврон Файзиев Англия – Дания баҳсидаги пенальти ҳақида

ЎФА матбуот хизмати бошлиғи, таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев Стерлинг билан боғлиқ муҳокамали пенальти борасида тўхталиб ўтди.

Ҳамма Раҳим Стерлинг йиқилган вазиятни муҳокама қилмоқда. Мен ҳам ўзимнинг ШАХСИЙ фикримни билдирсам. Биринчидан, Англия финалга муносиб чиқди, устунлик билан ўйнади ва кўпроқ вазият юзага келтирди, отаси каби Данияни финалга олиб чиқмоқчи бўлган Каспер Шмейхель мўжизавий қутқаришлар намойиш этиб ташлади. Лекин ғалаба бу тариқа қўлга киритилгани ана шу устунликларни йўққа чиқарди. Мен бу пенальти берилмаслиги керак эди деб ҳисоблайман. Нега? Тушунтираман. Рефери китобни четга суриб, беллашув ҳолати бўйича ишлаши мумкин эди. Ўйин даражаси, финал остонаси, катта йўл босиб ўтилди ва бундай вазиятда ҳал қилувчи пенальти қўйиш учун умуман шубҳа қолмаслиги керак. Ҳеч бўлмаса бориб мониторда кўрилиши керак. Бунинг устига ўйин охири, қўшимча таймлар, ҳамма чарчаган ва йиқилиб беришга тайёр, минимал контакт етарли. Айниқса, Стерлингдек йиқилишни ўта маҳорат билан ижро этадиганлар. Контакт бор, у минимал, уёғига Стерлинг қўшди. Пенальти 50 га 50. Бундай ўйинда, бундай вазиятда, бу вақтда, бундай ҳисобда 200 фоиз ишончли бўлсагина пенальти берилади. Шубҳалилар эса текширилади. 

Қайтараман, Англия финалга мос. Лекин Стерлинг энди юк билан яшайди ва унга бу янгилик эмас. Дания мағрур чиқиб кетди ва чемпионат безагига айланди. Буюк ёзувчи Ганс-Христиан Андерсен эртаклари орқали Данияни бутун дунёга танитганди. 1992 йилги жамоа яна бир унутилмас эртак ёзиб қолдирди. Евро-2020'даги Дания ҳам ўша классикалар қаторидан жой олади", – деб ёзади Даврон Файзиев ўз телеграм каналида.  

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика