UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  9 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   10 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9

КОНКАКАФ чемпиони маълум Янгиликлар

КОНКАКАФ чемпиони маълум

КОНКАКАФ Миллатлар Лигаси финалида АҚШ терма жамоаси Мексика терма жамоаси билан тўқнаш келди. Учрашув Денвер (АҚШ)даги "Эмпауэр Филд эт Майл Хай" стадионида бўлиб ўтди ва учрашув АҚШнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Мексика терма жамоаси ҳужумчиси Хесус Корона ҳисобни очди. 27-дақиқада АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жованни Рейна мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 79-дақиқасида ярим ҳимоячи Диего Лейва яна мексикаликларни олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас АҚШ ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни тарози паллаларини тенглаштирди. Қўшимча дақиқаларда эса америкаликлар ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич пеналтидан ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа АҚШ терма жамоаси КОНКАКАФ Миллатлар Лигаси ғолибига айланди. Учинчи ўрин учун кеган баҳсда Гондурас терма жамоаси Коста-Рикани пеналтилар сериясида доғда қолдирди (асосий вақтда 2:2, пеналтилар сериясида — 5:4).

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика