UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  0 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  2 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  6 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  11 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  464 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0

Конго ДРда ўтказилган аёллар футболи баҳсида ҳакам ўйинчилар томонидан калтакланди Янгиликлар

Конго ДРда ўтказилган аёллар футболи баҳсида ҳакам ўйинчилар томонидан калтакланди

Конго ДРда аёллар футбол жамоаси ҳакамни қувиб, калтаклагани акс этган видео интернетга тарқалди.

"Мотема Пембе" ва "Мазембе" ўртасидаги ўйинда бош ҳакам мағлуб жамоа фойдасига қарор қабул қилмагач, кескинлик кучайди.

"Мотема Пембе" 5:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганди, рақиб жарима майдончасидаги ўйин қоидаси бузилишидан сўнг ҳакам жамоа фойдасига пенальти белгиламайди, ушбу қарорга эса футболчилар норозилигини ошкора билдиради.

Футболчилар ҳакамни қувади ва уни тутиб олишгач, калтаклай бошлаган. Ҳакам бир нечта зарба қабул қилгач, туннел томон қочишга муваффақ бўлди, аммо ғазабланган "Мотема Пембе" ўйинчилари уни туннелга қувишда давом этди.

Стадион ходимлари ҳакамга ёрдам беришга ҳаракат қилишди, ҳатто темир идиш кўтарган бир футболчини тўхтатиб қолишди.

GhanaWeb нашри хабарига кўра, Конго футбол ассоциацияси воқеага алоқадор бўлган ўйинчиларни футболдан четлатган ва даҳшатли воқеа юзасидан тергов бошланган.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика