UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22Ла Лигага йўл олган клуб мураббийи мухлислардан истеъфо талаб қилиши кераклигини сўради  0 01:45"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи  3 01:28Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди  0 01:01Неъматилло Қуттибоев: "Ўғлимни Суперлига клублари чақиришмаяпти"  0 00:44Муҳсин Низомиддинов: "Мухлислардан узр сўрайман. Бу менинг хатом"  1 00:27Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 00:10Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ва "Барселона" устози эмас  2 23:53Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол" ғалаба қозонди, Ўрунов гол урди  3 23:18Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"  2 22:51"Насаф" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:35"Пахтакор" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:02Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"  0 21:40Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  5 21:28Про лига. "Машъал" ва "Бухоро"да ғалаба, "Қўқон-1912" мағлубиятга учради  17 21:23Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"  16

Конференциялар Лигасида ақлдан оздирадиган ҳикоя Янгиликлар

Конференциялар Лигасида ақлдан оздирадиган ҳикоя

"Сивасспор" аэропортда формасини йўқотди ва рақибнинг оқ либосида ўйнади.

Пайшанба куни Конференциялар Лигаси еврокубоклардаги энг ноёб сюжетни тақдим этди.

Туркиянинг "Сивасспор" жамоаси маҳаллий "Клуж"га қарши ўйнаш учун Руминияга учиб келди ва ушбу мамлакат аэропортида уларнинг ўйин формалари солинган чамадон йўқолгани аниқланди.

Захира либослари йўқ эди ва ўйин стартига саноқли соатлар қолганди. 

Кейинроқ шортилар топилди (эҳтимол, улар бошқа чамадонда бўлгандир). Аммо жамоа футболкаларсиз қолганди. 

Янгиларини сотиб олиш ҳам имконсиз эди. Гап шундаки, "Сивасспор"нинг либослар тўплами Туркиянинг Tony Montana мода бренди томонидан ишлаб чиқарилар эди, улар Туркиядан ташқарида сотилмасди.

"Барча саъй-ҳаракатларимизга қарамай, биз либослар тўпламини топа олмадик. Жамоа вазиятдан муқобил йўл билан чиқади", – дея баёнот билан чиқишга мажбур бўлди Туркия клуби.

Рақиб жамоа эса ёрдам қўлини чўзди: ЧФР меҳмонларни Nike'дан оқ либослар билан таъминлади. "Сивасспор" уларга ўз логотипларини ёпиштириб ўйнаш учун майдонга чиқди.

Аҳамиятли жиҳати, "Сивасспор" жамоаси дарвозабони либоси ҳақиқий эди. Афтидан, посбон Али Вурал ҳар эҳтимолга қарши либосини ўзи билан олиб юрган. Бироқ бу манзара, умуман олганда, ташқаридан эпик кўринарди.

Иккинчи таймда ёпиштирилган клуб эмблемалари бироз очилиб қолди. Лекин бутунлай тушиб қолмади. 

Бизга яхши таниш бўлган Аҳмад Мусанинг либоси анча катта келди (футболчи либоси ичида сузиб юрарди).

Иккинчи бўлимда "Сивасспор" устози Риза Чалимбай Puma либосида чиқиб келди.

Буларнинг барчаси туркияликларнинг ғалабасига халал бермади: ўйиннинг 28-дақиқасида 34 ёшли Макс Градель пенальтидан гол урди ва шундан кейин мезбонлар ўзига кела олишмади. Шу тариқа, "Сивасспор" ва "ЧФР Клуж" ўртасидаги учрашув 1:0 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан якунланди. Туркия жамоаси мезбонларга кўрсатган ёрдами ва меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди. 

Бироқ формаларнинг топилгани ёки йўқлиги ноаниқлигича қолмоқда.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика