Компани: "Ёш болалар менга ақл ўргатяптими?"
07 май 2019 13:04
Янгиликлар
Компани: "Ёш болалар менга ақл ўргатяптими?"
"Манчестер Сити"ни пешқадамликка қайтарган гол муаллифи Венсан Компани "Лестер"га қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Бу мавсумда ҳали гол киритганимча йўқ эди, аммо яқин вақтларда шу ишни қила олишимга ишонгандим. Ўша вақтда бироз жаҳлим чиқди, чунки ҳамма менга: "Тепма, пас бер", деб бақирди. Буни эшитдим ва жаҳл отига миндим: "Тўхта, тушунмадим. Ёш болалар менга ақл ўргатяптими?!"... Шу боисдан зарба бердим.
Фақатгина машғулотларда шундай голлар ураман. 15 йилдан буён юқори элитада ўйнаётган бўлсам, ҳар доим ярим ҳимоячилар менга тепмасликни айтишади. "Тепма, пас ошир...". Мен шу гапни 15 йилдан буён эшитаман. Аммо шундай гол урсам мендан хурсанд бўлишади. Бугун бу содир бўлганидан жуда хурсандман", - деди Компани.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар