


Шу тариқа "Бавария" вингери Кингсли Коман ўз аньанасини давом эттирмоқда. Сўнгги йилларда у 3 мамлакат чемпионига айланган - умумий ҳисобда 8 марта. Франциялик ярим ҳимоячи 2 бор Франция (ПСЖ билан), бир марта Италия ("Юве" билан) ва 5-бор Германия чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, фаолияти давомида қаторасига 8 бор мамлакат чемпионлигини тантана қилишга улгурган футболчи атиги 24 ёшда!



