UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  7 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39

Коло Туре икки ой ўтиб "Уиган"дан истеъфога чиқарилди Янгиликлар

Коло Туре икки ой ўтиб "Уиган"дан истеъфога чиқарилди

"Уиган" жамоа бош мураббийи Коло Турени икки ой ўтганидан кейин ишдан бўшатди.

Туре жамоа устози сифатида 9 та ўйин ўтказди ва уларнинг бирортасида ғалаба қозона олмади. "Арсенал" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси ўтган йилнинг 29 ноябрь куни ишни қабул қилиб олгач, уч ярим йиллик шартнома имзолади. Шундан сўнг "Уиган" лиганинг 7 та ўйинида атиги 2 очко тўплади. Жамоа Англия Кубогида "Лутон"га мағлуб бўлди. Ўтган ҳафта сўнгида лига доирасида худди шу рақибга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганидан кейин Чемпионшипнинг энг қуйи поғонасида қолди. Хавфсиз ҳудудга чиқиб олиш учун эса 4 очко керак.

Коло Туре ўзи туғилган Кот д’Ивуар, шунингдек, "Лестер" ва "Селтик"да мураббийлик қилганидан кейин бу илк бош мураббий сифатидаги ўрни бўлди. Унинг "Уиган"даги ёрдамчилари ҳам "ДВ Стэдиум"ни тарк этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика