UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  54 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   12 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  5 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  36 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

Азиз Коло Туре бошқарувида ўйнайди Янгиликлар

Азиз Коло Туре бошқарувида ўйнайди

"Арсенал" ёш футболчиси Мигель Азиз ижара асосида "Уиган" сафига бориб қўшилиш арафасида.

"Тўпчилар"нинг ажойиб ёш ўйинчиларидан бири Мигель Азиз ижара шартномаси асосида ҳозирда "Уиган" бош мураббийи бўлган собиқ ҳимоячи Коло Туре қўлида ўйнаши мумкин. Ушбу келишув борасида музокаралар ўтказилди. 

Чемпионшипда ўйнаётган жамоа қуйи лигага тушиб кетмаслиги учун Туре қишки трансферлар чоғида олиб келинадиган янги футболчилар кўмагига ишонмоқда. 20 ёшли ярим ҳимоячи мавсум бошида Испания қуйи лигасида қатнашувчи "УД Ибица" таркибида ижара асосида 10 та ўйин ўтказганидан кейин қайтариб олинди. 

"Арсенал" ўтган йили ҳам уни "Портсмут"дан деярли шундай пайтда қайтариб олиб келган эди. Азизнинг "Уиган"га бориб қўшилишини унинг мураббийи бироз тажриба орттириш учун яхши йўл эканини билдирди. 

"Арсенал" асосий жамоаси таркибида атиги 1 та расмий ўйинда майдонга туширилган Мигель Азиз ўтган йили мавсум сўнгида U-23 таркибида ўйнашни истамаслигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Коло Туре ноябрь ойида Лим Ричардсоннинг бош мураббий ўрнини эгаллаган эди.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика