«Кўҳна қитъа»га юзланган «Янги Неймар»
28 окт 2016 09:01
Янгиликлар
«Кўҳна қитъа»га юзланган «Янги Неймар»
Ҳали Неймар «Барселона»га мослашиб улгурмасидан, «Сантос» унинг ўрнини боса оладиган футболчини нақд қилиб қўйганди.
Бу моҳир ҳужумчининг ўринбосарлар жамоасидаги голлари сони 100тадан ошиб кетган, ўртача маҳсулдорлиги юқори эди. Натижада ёш иқтидор соҳиби «Габигол» тахаллусига сазовор бўлди. Европанинг номдор жамоалари унинг изига тушгандилар. Футболчи Бразилия термаси билан Рио Олимпиадасида ғолиб чиққанидан кейингина «кўҳна қитъа»ни забт этишга бел боғлади. Уни ўз таркибига қўшиб олишда Миланнинг «Интер» жамоаси бошқалардан кўра чаққонроқ ҳаракат қилди.
Тўлиқ номи Габриэль Барбоса бўлган иқтидор соҳиби ўз фаолиятини мини-футбол майдонларида бошлаган. 14 ёшли ўсмирни «Сантос»нинг собиқ скаути Зито кашф этганди. Ўшанда Габи жамоадаги тенгдошларига қарши майдонга тушиб, уларни 6та гол билан «меҳмон» қилганди. Марҳум Зито ўша куниёқ ёш мерганнинг отаси билан учрашиб, Габини «Сантос»га таклиф қилишни дилига тугиб қўйганди. Келишувни тезроқ амалга ошириш мақсадида клуб ноёб иқтидор соҳибининг қашшоқ оиласига уй совға қилди. «Ўшанда биз «Сантос»нинг Габига қизиқиш билдираётганидан хабардор бўлгач, тун бўйи мижжа қоқмай тонг орттирдик. Ахир ўғлим болалигидан шу жамоа мухлиси эди», - деганди Габриэлнинг отаси.
Кейинги 8 йилни Габи футбол ва мини-футбол майдончаларида ўтказди, мунтазам равишда турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда тўп сурди. Ўзининг мафтункор ўйинлари билан нафақат «Сантос»нинг, балки ўринбосарлар жамоаси ўйинларини диққат билан кузатиб борадиган ашаддий мухлислар, матбуот вакиллари меҳрини ҳам қозонди. «У Гансонинг чап оёғини, Неймарнинг юксак техникаси ва тезлигини ўзлаштирган», - деб ёзганди Бразилия нашрларидан бири Габиголга бағишлаган мақоласида.
Дарҳақиқат, Неймар Европа сафарига отланаётган 2012 йили Габриэль ёшлар жамоасида ҳар бир учрашувни камида битта гол билан нишонлашга одатланганди. Ўша пайтдаёқ «Сантос»нинг бўлажак суперюлдузи бутун Жанубий Америкага танилиб улгурди. Унгача мухлислар Неймар ва Гансонинг фантастик ўйинлари билан банд бўлганликлари боис, Габи «соя»да қолиб кетганди. Габриэль 16 ёшга чиққанида фаолиятидаги дастлабки профессионал шартномасини имзолади. Алекс Сандро, Данило ва албатта, Неймарни тарбиялаб, вояга етказган «Сантос» трансфер бозорида юксак обрўга эга бўлганди. Габриэль айнан ўша мавсумда «Сантос» таркибидан жой олди. «Гремио»га қарши кечган баҳсда дебютини нишонлади. Шундан сўнг, мунтазам равишда ососий таркиб ўйинчиси сифатида майдонга туша бошлади.
Габиголнинг дебюти «Сантос»нинг кадрлар муаммоси даврига тўғри келиб, ёш футболчи бундан унумли фойдаланди. Нафақат ўйин услуби, балки ташқи кўриниши, кийиниши ва юриш-туриши билан ҳам Неймарни эслатади. Малакали агент сифатида танилган Вагнер Рибейро уни «Интер»нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айлантирди. Хуллас, дебют мавсумдаёқ етакчиликни ўз қўлига олган Габигол «Сантос»даги 2,5 йил ичида 148 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 54 бор ишғол этди. Бу фаолиятини энди бошлаган футболчилар ўртасида Бразилия «А» сериясидаги рекорд натижадир.
Рио Олимпиадасидаги муваффақият Габининг Европага парвоз қилиши учун трамплин вазифасини ўтади. Тарихга «допинг Олимпиадаси» номи билан кирган мусобақада мезбонлар барча танқидчилар оғзини юмиб қўйишди, Бразилия аёллар терма жамоаси етакчиси Мартанинг номини айтиб ҳайқириб турадиган трибуналар жимиб қолишди. «Селесао»нинг навқирон таркиби ЖЧ-2014 турнирида акалари танлаган йўлдан боришни исташмади. Габриэль Барбоса эса ана шу ташаббускор жамоанинг ёрқин фидойиларидан бири бўлди. Натижада, анчадан буён унинг маҳоратига мафтун бўлган европаликлар «қимирлаб» қолишди.
Ниҳоят, ноёб иқтидор соҳибини қўлга киритиш йўлидаги тортишувларда ғолиблик Миланнинг «Интер» клубига насиб этди. Yahoo Esportesнинг маълумотларига кўра, «нерадзурри» Габи учун 29 млн. евро таклиф этди. Аммо футболчининг ўзига ҳар бир мавсум учун 4,5 млн. евро иш ҳақи белгилади. Шу тариқа Габигол «Интер»да энг кўп маош оладиган ўйинчига айланди. Ҳатто жамоа сардори Мауро Икарди ҳам ундан анча кам - 3,8 млн. олади.
Қисқаси, футболчининг агенти Вагнер Рибейро ўз мижозига «Ювентус», «Лестер» ҳамда «Атлетико»нинг харидор эканлигидан унумли фойдаланди. «Ҳа, Габигол «Интер»нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланди. У ҳар ойда 380 минг иш ҳақи олади. «Сантос»да шунча маблағга эга бўлиш учун бир йил тўп сурарди», - деди Рибейро.
Шундай қилиб, анчадан буён кўпчилик мутахассисларнинг диққат марказида бўлган Габриэль Барбоса Европадаги фаолиятини бошлади.

Фикрлар