UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  4 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  5 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5

Клубни "Атлетико"га қиёслаган ҳамда легионерларсиз испанча услубдаги жамоа қурмоқчи бўлган Луисма Эрнандес "Металлург"да қандай фаолият олиб борди? Янгиликлар

Клубни "Атлетико"га қиёслаган ҳамда легионерларсиз испанча услубдаги жамоа қурмоқчи бўлган Луисма Эрнандес "Металлург"да қандай фаолият олиб борди?

Бир неча куни илгари "Металлург" клуби икки томон келишуви асосида испаниялик бош мураббий Луисма Эрнандес билан шартномани бекор қилганини маълум қилди.

Янги мавсумда бекободликлар уч ўйинда уч очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 12-ўринда бораётганди. Дастлабки икки учрашувда ўз дарвозасидан жавобсиз 6 та тўп қабул қилиб олган "маъданчилар" сўнгги беллашувда ғалаба қозонганига қарамай, бош мураббий билан хайрлашди. Хўш, испан мураббийининг клубдаги фаолияти қай даражада ўтди?

2004 йилдан яшил майдондаги фаолиятини бошлаган Луисма Эрнандес 2011-2014 йилларда “Барселона” академиясида техник директор бўлиб ишлаган. 2014-2016 йилларда Қувайтнинг “Ал Ярмук”, 2016-2017 йилларда эса Испаниянинг “Лас Зокас” клублари бош мураббийи бўлган Эрнандес 2018-2020 йилларда эса Жанубий Кореянинг “Тэгу” ёшлар жамоасини бошқариши баробарида асосий жамоада таҳлилчи мураббий сифатида хизмат қилди. 2020 йилда эса “Real Madrid Foundаtion” халқаро лойиҳалари бўйича техник директори лавозимида ишлади. 2021 йилдан эса Бекободнинг “Металлург” қошида очилган “El Golazo Academy Powered by Real Madrid” футбол академиясига координатор лавозимига таклиф этилди. 27 октябрда эса “Металлург” бош мураббийи этиб тайинланди.

Истеъфога чиққан Жасур Абдураимов ўрнига келган Эрнандес "Металлург"ни қабул қилиб олганида клуб турнир жадвалида 12-ўринда бораётганди.

Луисманинг дебюти омадсиз кечди — бекободликлар "Навбаҳор" майдонида 0:1 ҳисобида ютқазди. 21 ноябрда эса мураббий дастлабки ғалабани тантана қилди, жамоа ўз майдонида "Турон"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Эрнандеснинг постга келиши оз бўлса-да фойда берди — бекободликлар мавсумни 10-ўринда якунланди.

Эрнандес интервьюларидан бирида жамоасини "Атлетико Мадрид"га қиёслаганди: "Ҳозирги ўйинимизни "Атлетико Мадрид"га қиёслаш мумкин. Чунки асосий урғу натижага қаратилмоқда ва шунга мос услубда ўйнаяпмиз. Бироқ кейинги мавсумдан бошқа жамоаларга ўхшасак керак".

2022 йилги мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб борган Луисма шогирдлари чемпионатни кўтаринки кайфиятда бошлади — дастлабки турда АГМК мағлуб этилган бўлса, 2-турда "Насаф" майдонида бир очко қўлга киритилди. Умуман олганда, "Металлург" дастлабки уч турни мағлубиятсиз ўтказди.

Гарчанд испанча услубдаги жамоани қуришни мақсад қилган бўлса-да, Луисма буни фақат маҳаллий футболчилар билан амалга ошириши лозим эди: "Йил бошида тузилган шартномамда легионер олмаслик борасида банд бор. Шу сабаб ҳам, шу пайтгача фақат маҳаллий футболчилар билан ишлаб келдик. Клуб сиёсати маҳаллий ўйинчиларни тарбиялаб етиштириш ҳисобланади".

1 сентябрь куни мутахассис Championat.asia сайтига интервью берди. Унда мутахассис янги мавсумда клубга испаниялик футболчиларни олиб келиш нияти борлиги айтиб ўтганди.


15 ноябрь куни Қайси жамоа чемпион бўлишини эмас, футбол чемпион бўлишини хоҳлаган ҳамда ўзбек тилини мукаммал ўрганиш истаги бўлган мутахассис билан амалдаги шартнома бир йилга узайтирилди. Клуб эса мавсумни ўтган йилгидаги сингари 10-поғонада якунлади.

Жорий мавсум аввалида эса Туркия сафаридан бебаҳра қолган Суперлигадаги ягона клуб Тошкентда йиғин олиб борди. Испаниялик мураббий жамоага яратилган шароитлардан ранжиганини бир неча бор таъкидлаб ўтди.

Эрнандеснинг фикри қай даражада тўғри ёки нотўғри эканлиги бизга қоронғи, бироқ бу Суперлиганинг янги мавсумида ўз салбийлигини кўрсатмай қолмади — бекободликлар дастлабки икки турда кетма-кет йирик — 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу натижа ҳамда шароитлар борасида ўзаро баҳслашувлар ҳам испаниялик мураббий билан хайрлашиш учун сабаб бўлди. Таркибга жалб этилган легионерлар ҳам ўз ўйинларини кўрсата олмади. 

Расман: "Металлург" испаниялик мураббий билан шартномани бекор қилди

Жамоани ким бошқаради?

Жамоани Суперлига 4-тури доирасидаги "Пахтакор" билан ўйинга ёрдамчи мураббий Илёс Қурбонов тайёрлайди ва ўйинда ҳам ўзи бошқаради. "Металлург" жамоасининг кейинги бош мураббийи ҳам катта эҳтимол билан хориждан бўлади. Клуб аллақачон хорижлик мутахассис билан алоқага чиққан ва томонлар яқин кунларда музокараларнинг сўнгги босқичини ўтказишади.

"Луисма Эрнандеснинг кетиши натижага боғлиқ эмас, номзодлар орасида хорижлик мураббий фаворит бўлиб турибди" — "Металлург" бош директори

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика