UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  3 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати клубларининг юлдузлари Янгиликлар

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати клубларининг юлдузлари

Бугун йилнинг энг сўнгги футбол турнирига старт берилди ва биз қорли совуқ кунларда йилнинг яна бир муҳим мусобақасини телевизор орқали томоша қилиш имконига эга бўламиз.

Турнирда иштирок этувчи жамоалар сафидаги машҳур футболчиларни таништирамиз.

"Санфречче Хиросима"


Михаэль Микич - ушбу хорватиялик ярим ҳимоячи 6 йилдан бери "Санфречче Хиросим" шарафини ҳимоя қилади. Микич япон клубига ўтгунига қадар Загребнинг "Динамо", "Кайзерслаутерн" каби Европанинг машҳур клубларида тўп тепган. 35 ёшли футболчи бир неча бора Япония лигасининг энг яхши футболчиларидан бири деб топилган.

"Окленд Сити"


Жоао Морейра - 29 ёшли португалиялик 2014 йилда "Окленд Сити" сафига ўтган. У фаолияти давомида Испаниянинг "Райо Вальекано", Португалиянинг "Насьонал" каби клубларида ўйнаган.

"Мазембе"


Роберт Кидиаба - сиз ушбу дарвозабонни кўп бор телевизорда ёки интернетда кўргансиз. 39 ёшли посбон 13 йилдан бери Конгонинг "Мазембе" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Дарвозабон ўзининг машҳур рақси билан жаҳон футбол ишқибозлари меҳрини қозонган.

"Гуанчжоу Эвергранд"


Паулиньо - 27 ёшли Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси 2015 йилнинг 29 июнь куни Хитой клуби сафига қўишлган. Бунгача у 2 йил давомида Премьер-лиганинг "Тоттенхэм" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2013 йилда 17 млн. фунт эвазига Англия клубига ўтган Паулиньони Хитой клуби 9.9 млн. фунт билан 2015 йилда бразилияликни харид қилади. Футболчи икки карра ОФК Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланган "Гуанчжоу Эвергранд" клуби мухлисларининг ёқимтойига айланишга улгурган.


Робиньо - бу футболчини деярли барча футбол мухлислари таниса керак. 2005 йилда "Қироллик клуби" сафига ўтган бразилиялик 3 йил давомида "қаймоқранглилар"нинг 101та учрашувида майдонга тушиб рақиб дарвозасини 25 бора нишонга олишга улгуради. 2008 йилда "Реал" Робиньони 42,5 млн. евро эвазига "Манчестер Сити"га сотиб юборади. "Шаҳарлик"лар сафида иши юришмаган ҳужумчи "Сантос" ва "Милан" клубларида фаолиятини давом эттиради. 2015 йилнинг июль ойида футболчи "Гуанчжоу Эвергранд" билан 6 ойлик қисқа муддатли шартнома тузади. Робиньо ҳозиргача Хитой клуби сафида 3та гол уришга муваффақ бўлди.


Жан Линпенг - тез орада "Реал"га ўтиши кутилаётган янги "Рамос" 2010 йилда "Гуанчжоу Эвергранд" сафига ўтади. 26 ёшли ҳимоячи ҳозиргача Хитой клуби сафида 12та гол киритишга муваффақ бўлган. 

"Ривер Плейт"


Хавьер Савиола - аргентиналик футболчи 2001 йилдан бошлаб жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири "Барселона"да ўйнай бошлаган. Савиола "Барселона"дан "Реал"га ўтган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади. У ўз фаолияти давомида "Монако", "Севилья", "Бенфика", "Малага", "Олимпиакос" каби клубларда ўйнаган. 2015 йилнинг 30 июнида Савиола "Ривер Плейт"га қайтганини эълон қилади.


"Барселона"га тўхталишнинг ҳожати йўқ деб ўйладик, чунки ҳар куни бу клуб футболчилари ҳақида турли хил маълумот ва хабарлар янгиликлар лентасини тўлдирмоқда.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика