UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  0 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  0 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  0 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  22 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  8 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  25 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  15 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0

Клублар иккинчи даврада: ким қанча очко йиғди? (Иккинчи қисм) Янгиликлар

Клублар иккинчи даврада: ким қанча очко йиғди? (Иккинчи қисм)

Теглар :  Олий лига
Бироз аввал олий лига клубларининг (1-8-ўринлар) иккинчи давра бошланганидан бери шу пайтгача қанча очко жамғаришгани ҳақида тўхталгандик.

Қуйида 9-16-ўринларни эгаллаб турган жамоаларнинг қўлга киритган очколарини ҳисоблаб кўрамиз.

"Нефтчи" - 7 ўйин, 4 очко.
Иккинчи даврани "Бунёдкор" устидан ғалаба билан бошлаган "Нефтчи" кейинги турларни бўш ўтказди. Фарғоналиклар олтита ўйинда майдонга тушиб, бир марта дуранг қайд этган ҳолда, бешта беллашувда мағлуб бўлишди. Жамоа кетма-кет охирги тўртта учрашувда мағлубият аламини тотиб кўрди.

"Машъал" - 6 ўйин, 5 очко.
"Машъал" эса олтита ўйинда беш очко жамғарди. Жамоа бир марта ғалаба қозонган бўлса, икки бор дуранг ўйнаб, уч марта имкониятни бой берди. Шундай бўлдики, муборакликлар иккинчи давранинг дастлабки икки ўйинида ютқазиб қўйишди. Умуман олганда, "Машъал" ҳали Муборакда уч очкони қўлга кирита олгани йўқ.


"Шўртан" - 7 ўйин, 9 очко.
ПФЛ қарорига кўра, "Шўртан"дан уч очко олиб ташланган. Лекин қайси ўйиндаги ғалабаси учун уч очко олингани маълум қилинмаган. Шунга қарамай, жамоанинг иккинчи даврадаги ютуқларини келтириб ўтамиз. "Шўртан" ўз майдонидаги охирги уч учрашувни ғалаба билан якунлади. Ғузорликлар ҳозирча дуранг ўйнамаган ҳолда тўрт марта мағлуб бўлишди.

"Олмалиқ" - 6 ўйин, 1 очко.

Пойтахт вилояти жамоасининг иккинчи даврадаги ишлари яхши кетмаяпти. "Олмалиқ" олтита ўйинда майдонга тушиб, шундан бештасида мағлубиятга учради ва бир бор дуранг қайд этди. Шквирин шогирдлари ҳозирча иккинчи даврада ғалаба нашидасини суришгани йўқ. Маълумот учун, "Олмалиқ" биринчи давранинг 7та ўйинида ғолиб бўлган.

"Навбаҳор" - 7 ўйин, 7 очко.

Бўлиб ўтган еттита ўйиннинг иккитасини ғалаба билан тугатган "Навбаҳор" тўрт бор ютқазиб қўйди ва бир марта дуранг ўйнади. Қолаверса, наманганликлар қаторасига учта беллашувда ғалаба қозона олишмади. Мавсум бошидан бери эса "Навбаҳор" сафар ўйинларида ҳали ғалаба қозонмаган ягона жамоа бўлиб турибди: 10та ўйин, 10та мағлубият.

"Қўқон-1912" - 7 ўйин, 8 очко.

"Қўқон-1912" биринчи даврада умуман дуранг ўйнамаганди. Иккинчи даврада эса бу жамоа ҳозирча икки бор дуранг қайд этди. Шунингдек, икки марта ғалаба қозонган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари учта беллашувда ютқазиб қўйишди. Натижада жамоа еттита ўйинда 8 очко жамғарди. Айтиш мумкинки, "Қўқон-1912" биринчи давранинг барча учрашувларида фақат 9 очко тўплай олганди.



"Андижон" - 7 ўйин, 7 очко.
"Андижон" ҳам "Навбаҳор"га ўхшаб етти ўйинда 7 очко ишлади. Жамоа ҳисобида иккита ғалаба ва бир дуранг бор. Шунингдек, андижонликлар тўрт бор имкониятни бой беришган. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг "Андижон" ўтган турда "Насаф" билан дуранг ўйнади. Айтиш мумкинки, қўлга киритилган бир очко жамоанинг ушбу мавсумдаги дастлабки дуранги бўлди.

"Обод" - 7 ўйин, 7 очко.
Олий лига дебютанти "Обод" очко тўплаш борасида "Навбаҳор" ва "Андижон"дан қолишмасликка ҳаракат қиляпти. Негаки тошкентликлар ҳам 7та ўйинда етти очко тўплашнинг уддасидан чиқишди. "Обод" икки бор зафар қучган бўлса, бир марта дуранг ўйнаб, тўртта беллашувда ютқазиб қўйди. "Обод" биринчи давранинг 15 учрашувида фақат 8 очко йиққанди, ҳозир бўлса 7 очко тўплаб қўйди. Демак, кураш охиригача кечади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика