UZ

Сўнгги янгиликлар

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  0 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  21 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12

Клублар ҳокимият ёки шахсларга қараб қолиши керак эмас Янгиликлар

Клублар ҳокимият ёки шахсларга қараб қолиши керак эмас

"Истиқлол" жамоасининг қайта тикланиши сўнгги вақтларда водийлик мухлисларнинг қувонтирган хабарлардан бири бўлди десак муболаға бўлмайди.

Албатта, кечагина фаолияти тугатилган клубнинг тикланишида Фарғона вилоятига янги ҳоким этиб тайинланган Ҳайрулла Бозоровни бош сабабчи сифатида кўрсатишимиз табиий. Ушбу инсонни футбол шинавандаси эканлиги ҳаммага маълум. Лекин, клубларимиз қачонгача бир шахс ёки ҳокимятга қараб иш олиб боради? Бунга футболимизда мисоллар етарлича топилади. Қайси вилоятда ҳоким футболга жиддий қизиқсагина ёки жиддий эътибор қаратсагина ўша вилоятда футбол ривожланади. Нуриддин Зайниев даврида Қашқадарё футболи ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. "Насаф", "Машъал", "Шўртан" жамоалари халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли қатнашди. Ёки узоққа бормаймиз. Ҳайрулла Бозоровнинг Наманган футболи учун амалга оширган ижобий ишлари, бош жамоага эътиборни ошиши, футбол мактаби ва академиясини ишгу тушурилиши. Аммо, ҳокимларнинг футболдан бошқа ташвишлари ҳам етарлича. Аҳоли турмуш тарзи, ижтимоий муаммолар, йўллар таъмирланиши, қурулиш, тиббиёт ва ҳоказо. Ишонинг, чекка чекка ҳудудларда футболдан ташқари ҳам муаммолар сероб. Улар учун футболнинг умуман қизиғи ҳам йўқ. Ўзининг муаммолари ўзига етиб ортади. Улар ҳам ўзимизга ўхшаган одам, ҳокимдан ёрдам кутади. 

Клублар ҳам худди шундайлигича қолмоқда. "Андижон" ёпилиб кетиш арафасида вилоят ҳокими амалий ёрдам кўрсатгани ҳақида эшитдик. Зоир Мирзаев ҳам куни кеча "Насаф" жамоаси билан учрашган. Бунинг учун клубларда аниқ тизим йўлга қўйилиши, ушбу тизм вилоятга қайси ҳоким келишидан қатъий назар барқарор ишлашда давом этиши даркор. Бу эса ўз-ўзидан клубларнинг ҳусусийлаштиришга боғлиқ бўлмоқда. Яъни вилоятларда бош жамоалар асосан ҳокимият томонидан молиялаштирилади. Клублар шунга мажбур, ихтиёри ўз қўлида эмас. Масалан, Фарғона ҳокимини "Нефтчи" ёки "Истиқлол"га эътибор бермагани ҳақида кўп гапирилди. "Қўқон-1912" 2015 йилдан бери элитада барқарор иштирок этиб келяптику. Нега дейсизми? Чунки, клуб ҳусусий. Дейлик, Ҳайрулла Бозоровнинг Намангандан кетишидан аксарият мухлислар ҳафа бўлган бўлиши мумкин. Лекин, юқори айтганимдек клубда аниқ йўлга қўйилган дастур ва тизм бўлса ҳокимят тепасига ким келишини аҳамияти йўқ. 

Иккинчидан клубларимиз бугунги кунда етук менежерларга муҳтож. Тан олиб айтиш керакки, футболимиз Баҳром Давлатов ва Самвел Бабаян каби ишбилармон, ҳар қандай ҳолатда ҳам вазиятни ўнглаб кета оладиган бошқарувчиларга муҳтож. Бабаян мураббий сифатида кучли кўринмаслиги мумкин. Лекин, менежер сифатида ўз вақтида "Пахтакор" учун кўп ишларни амалга оширган. Ўша ҳатто пул бўлмаган пайтда ҳам клубни барқарор ушлаб тура олган. Давлатовни эса "Машъал"да қилган ишлари ҳеч кимга сир эмас. Айнан кучли ва билимли менежер қийин паллада ҳам нима қила олишни билади. Менежер шундай иш олиб борсин, клубда барчасини зўр қилиб қўйсин унга бирор эътироз бўлмайди. Клубларни муваффақиятсизлигида доим мураббий ёки футболчилар айбланади. Лекин, ўша клубда аниқ ва барқарор тизм бўлса мураббий ҳам қийналмайди. Демак, гап ҳоким ёки унинг атрофидаги инсонларда эмас. Гап клубдаги тизмда. Клублар барибир бир кун келиб ҳусусий бўлиши шарт. Яна қанча муддат ҳокимият берадиган пулга қараб кун кўради? Қачон ўз олдига юқори мақсадларни қўяди? Клублар ҳокимларга ёки шахсларга қарам бўлишини тўхтатиш керак. "Нефтчи" ёки "Навбаҳор", борингки бошқа клуб бир ҳоким даврида юксалиб, иккинчи келган ҳоким даврида қуйига шўнғиши керакмас. Клублар аниқ тизм асосида мустақил фаолият юритадиган давр келди! 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика