UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  6 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12

Клопп Ван Дейк ва Гомеснинг қачон сафга қайтишини айтди Янгиликлар

Клопп Ван Дейк ва Гомеснинг қачон сафга қайтишини айтди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг айтишича, ҳимоячи Виргил ван Дейк пайшанба куни "Герта"га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиши мумкин.

"Умид қиламанки, гарчи ишончим комил бўлмаса ҳам, Виргил бир неча дақиқа ўйнаши мумкин. У машғулотларда жуда яхши кўринди ва эҳтимол майдонга туширармиз. Лекин у билан суҳбатлашиб, ҳамма нарсани аниқлаб олишим керак. Ван Дейк тайёрга ўхшади, шунинг учун унинг ҳолатини кўриб чиқамиз. Агар бўлажак учрашувларни тикланиш жараёнининг бир қисми деб ҳисобласак, демак, буларнинг барчаси мантиқан тўғри.

Жо Гомес ҳам сафга қайтишга яқин. Улар ким тез қайтарга рақобатлашмайдилар, аммо Жо олдинроқ қўшилса керак. Агар Виргил бўлажак ўйинда 20 дақиқа ўйнаса, эҳтимол кейинги учрашувда Жо майдонга тушиши мумкин. Барчасини ўйлаб кўрамиз. Иккаласи ҳам машғулотларда ўзини яхши ҳис қилмоқда", — дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Ван Дейк ўтган йилнинг октябрь ойида "Эвертон"га қарши ўйинда оёғидан жароҳат олганди ва шу вақтдан бери майдонга тушмади. Гомес ҳам жароҳати сабабли ноябрь ойидан бери ўйнамаяпти.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика