UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  0 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  8 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  50 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5

Клопп Ван Дейк ва Гомеснинг қачон сафга қайтишини айтди Янгиликлар

Клопп Ван Дейк ва Гомеснинг қачон сафга қайтишини айтди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг айтишича, ҳимоячи Виргил ван Дейк пайшанба куни "Герта"га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиши мумкин.

"Умид қиламанки, гарчи ишончим комил бўлмаса ҳам, Виргил бир неча дақиқа ўйнаши мумкин. У машғулотларда жуда яхши кўринди ва эҳтимол майдонга туширармиз. Лекин у билан суҳбатлашиб, ҳамма нарсани аниқлаб олишим керак. Ван Дейк тайёрга ўхшади, шунинг учун унинг ҳолатини кўриб чиқамиз. Агар бўлажак учрашувларни тикланиш жараёнининг бир қисми деб ҳисобласак, демак, буларнинг барчаси мантиқан тўғри.

Жо Гомес ҳам сафга қайтишга яқин. Улар ким тез қайтарга рақобатлашмайдилар, аммо Жо олдинроқ қўшилса керак. Агар Виргил бўлажак ўйинда 20 дақиқа ўйнаса, эҳтимол кейинги учрашувда Жо майдонга тушиши мумкин. Барчасини ўйлаб кўрамиз. Иккаласи ҳам машғулотларда ўзини яхши ҳис қилмоқда", — дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Ван Дейк ўтган йилнинг октябрь ойида "Эвертон"га қарши ўйинда оёғидан жароҳат олганди ва шу вақтдан бери майдонга тушмади. Гомес ҳам жароҳати сабабли ноябрь ойидан бери ўйнамаяпти.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика