

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп: "Моуриньо - жуда ажойиб ва амбицион инсон. Сўнгги бир неча ой у истаганидек ўтмади. Аммо бу унинг буюклигидан бир поғона ҳам пастга тушургани йўқ"

"Рейнжерс" бош мураббийи Стивен Жеррард: "У ғолиб мураббий. Бу ерда ўтириб у ҳақида ёмон гап гапираманми? У серияли ғолиб! У жуда ёмон аҳволда қолган "Юнайтед"ни бошқаришга рози бўлди ва бир неча совринлар олиб берди. У танқидларга арзимайди"




