

“Тухель – ажойиб мураббий, уни жуда ҳурмат қиламан. “Челси”нинг ҳозирги таркиби шунчаки совға, тўғрими? Бунга аминман. Томас ҳам шундай ҳисоблайди. Уларда барчаси яхши бўлади. Тухелга омма олдида маслаҳат беришим керак деб ўйламайман. Унинг телефон рақами ҳам менда йўқ”, дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, Тухель янги жамоасидаги дебютини бугун “Вулверхэмптон”га қарши баҳсда ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади.



