UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  2 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  8 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Клопп: "Менга Рамоснинг сўзлари ёқмади" Янгиликлар

Клопп: "Менга Рамоснинг сўзлари ёқмади"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалида содир бўлган вазиятларга изоҳ берди.

Немис мутахассисининг фикрича, ҳакамлар Муҳаммад Салоҳ ва Лорис Кариусга жароҳат етказган Серхио Рамосни жиддийроқ жазолаши керак эди.

"Яна шу ҳақида гаплашамизми? Бундай нарсаларни муҳокама қилишни ёқтирмайман, бироқ агар вазиятларни қайта кўриб чиқсак, қоидабузарлик жуда қўполдек туюлади.

Милорад Мажич (Чемпионлар лигаси финалини бошқарган ҳакам) жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарди ва бу финал мундиал учрашувлари фонида унутилиб кетди. Ҳозир бизнинг ўйинни камчилик эсласа керак. Аммо фикримча, бундай вазиятларда яхшироқ ҳакамлик қилиш керак. Агар видеоассистент тизими бўлса, ундан фойдаланиш керак.

Келажакда яна шундай вазиятлар бўлишини билмайман, бироқ Рамоснинг Лорис Кариус юзига берган зарбасини эслаш мумкин. Бундан ташқари, Серхио Рамос кураш ҳаракати билан ҳужумчимизни тўхтатди. "Реал" шундан сўнггина ғалабага эришди.

Рамоснинг ўйиндан кейинги гаплари ёқмади. У аҳамиятли ҳеч нарса содир бўлмаганини айтди. Қандай қилиб ҳеч нарса бўлмаслиги мумкин? Бундай ҳаракат қилиш нотўғри" - дейди Клопп.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика