Клопп "Келажакда нима бўлишини қаердан биламан"

Aslanov Jasurbek
23 авг 2021, 01:47
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп келажакдаги мураббийлик фаолияти ҳақида гапирди.

Журналист мураббийга "Ливерпул"даги фаолияти якунлангач, уни нималар кутаётгани ҳақида сўраганида, Клопп шундай жавоб берди:

"Бу ҳақда нимадир дейишдан маъни йўқ, чунки олдинда ҳали кўп вақт бор. Уч йилдан кейин мени нима кутаётганини қаердан биламан. Баъзилар уч ҳафтадан кейин нима бўлишини ҳам билишмайди".

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп бошқарувидаги "Ливерпуль" чемпионатнинг икки туридан сўнг олти очко жамғарган ҳолда Англия Премьер-лигаси пешқадамлари қаторидан жой олган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild