UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  1 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  1 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  1 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  1 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  3 14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  7 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  30 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  4 13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  2 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  2

Клопп: "Бу сизга PlayStation эмас" Янгиликлар

Клопп: "Бу сизга PlayStation эмас"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп таркибдаги ротация ҳақида гапирди.

"Олдинроқ сизларга статистика менга қизиқ эмаслигини, шунингдек, Янги йилга қадар турнир жадвалида етакчи бўлиб туриш ҳам муҳим эмаслигини айтгандим. Кўпчилик мухлислар бизнинг ёмон ўйинларимиз олдинда эканлигига умид қилишмоқда. Биз "Борнмут"ни мағлуб этишимиз керак. Демак, ғалабалар бизни биринчиликда ушлаб туради. Шунингдек, футболчилар жароҳат олмаслиги учун жамоада омад ҳам бўлиши керак. Бу бизни кўпроқ ташвишга соладиган жиҳат бўлиб турибди.

"Эвертон"га қарши ўйинда майдонга яхши таркибни туширдим. Уларнинг майдонда кўрсатадиган маҳоратига ҳеч қандай шубхам йўқ эди. Агарда кимлардир ўйинда кам ўйнаса, уларнинг ўйин ритмига мослашиши қийинлашиб кетади. Агарда улар юқори жисмоний ҳолатда бўлиб, машғулотларда яхши ишлашса, тизимни тезда ўзлаштириб олишади.

Ўтган мавсум декабрда мен 30та ўзгариш қилишни режалаштирмагандим. Бироқ ўшанда ҳолат шуни тақозо қилганди. Тушунаман, мухлислар асосий таркибга ҳар доим энг яхшилари тушиши керак деб ҳисоблашади. Аммо бу ҳаёт, FIFA ёки PlayStation эмас. Шундай ҳолат", - деди Клопп.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика