Клопп АПЛнинг янги мавсумида чемпион бўладиган клуб номини айтди
		
		24 июл 2022 23:52
        Янгиликлар	
	 
				 
				Клопп АПЛнинг янги мавсумида чемпион бўладиган клуб номини айтди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп яқинда старт оладиган Англия Премьер-лигасида қайси жамоа чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишини тахмин қилди.
			Германиялик мутахассиснинг фикрича, жорий мавсум ҳам амалдаги чемпион "Манчестер Сити" ғолибликни қўлга киритади.
"Асосий вазифамиз Чемпионлар лигасида муносиб иштирок этиш. Мавсумнинг катта қисмида АПЛ билан бирга ушбу турнирда курашишга тўғри келади. Янги мавсумда АПЛ чемпионлиги учун кураш қизғин кечишига шубҳам йўқ. Кимлар ушбу пойгада қатнашишини аниқ айтолмайман, бироқ, ўйлашимча, "Сити" якунда чемпион бўлади. Бизнинг мақсадимиз эса — энг яхши мавсумларимиздан бирини ўтказиш. Чемпионат бошланишини интиқлик билан кутяпмиз", — деди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги АПЛда сўнгги беш мавсумнинг тўрттасида "Манчестер Сити" ғолибликни қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар