Клинсманн Бундеслига клубига бош мураббий этиб тайинланди
27 ноя 2019 18:01
Янгиликлар
Клинсманн Бундеслига клубига бош мураббий этиб тайинланди
"Бавария"нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клинсманн "Герта" бош мураббийи этиб тайинланди.
55 ёшли германиялик мутахассис хорватиялик Анте Човичнинг ўрнини эгаллади.
Клинсманн олдинроқ Германия терма жамоаси (2004-2006), АҚШ терма жамоаси (2011-2016) ва "Бавария" (2008-2009)да ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, "Герта" октярбь ойи бошидан бери ютмаяпти. Клуб Бундеслигадаги 12та ўйинда 11 очко жамғарган ҳолда 15-ўринда бормоқда.
Фикрлар