Клаудио Раньери: «Мақсадимизга эришиб бўлдик, биз лигадан тушиб кетмаймиз»

Narzulla Saydullayev
17 апр 2016, 16:01
«Лестер» устози Клаудио Раньери жамоа ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ҳозир биз кулиб кураш олиб боришимиз мумкин, сабаби биз вазифани бажариб бўлдик - лигадан тушиб кетмаймиз.

Бу мўжиза. Хавфли зонадан узоқдамиз. Биринчи турдан олдин Раньери биринчи бўлиб ишдан кетиш учун бош даъвогар эди, «Лестер» эса лигани тарк этиш учун биринчи номзод эди. Буни жуда яхши эслайман», – дейди Раньери.

Эслатиб ўтамиз, «Лестер» қолган 5та ўйиндан 3тасида ғолиб бўлса Англия чемпиони бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: SkySports.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›