UZ

Сўнгги янгиликлар

20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  0 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  2 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  5 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  4 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  1 18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   4 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  7 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  23 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  5 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  5 15:17Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"  17

Клаудио Писарро фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани йўқ Янгиликлар

Клаудио Писарро фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани йўқ

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Клаудио Пиасарро Kicker нашрига берган интервюсида футболчилик фаолиятига якун ясаш ниятида эмас эканини таъкидлади.
"Тан оламан, 35 ёшда ҳамма ҳам футбол ўйнайвермайди. Кўпчилик футболчилар 30 ёшдаёқ бутсаларини михга илишади. Аммо мен бундай қилишга чоғланаётганим йўқ. Боиси жисмоний ҳолатим яна бир неча мавсум юқори даражада ўйнаш имконини беради. Шунинг учун "ўйиндан ташқари ҳолат"да бўлишни истамаяпман. Биламан, "Бавария"да рақобат кучли. Аммо бу мени умуман ҳавотирга солмаяпти. Чунки, "Бавария"да асосий таркибдан жой олмасам, менга кўпроқ ўйин амалиётини бера оладиган бошқа бирор клуб топилишига ишонаман", - деди перулик футболчи.

Айтиб ўтиш жоизки, Писарро жорий мавсумда Мюнхен супер-клубининг асосий таркибидан кўп ҳам жой олаётгани йўқ. Чунки унинг Марио Манджукич ва Томас Мюллер каби жамоадошлари ажойиб ўйин намойиш этишмоқда. Шу боисдан ҳам немис матбуотида Писарронинг "Бавария"ни тарк этиши борасида фикрлар янграй бошлади. Бунга Роберт Левандовскининг ёзда Мюнхенга кўчиб ўтиши ҳам маълум манода туртки бўлди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика