UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  1 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9

Ким Санг Сик: "К-1 Лига шарафини ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз" Янгиликлар

Ким Санг Сик: "К-1 Лига шарафини ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз"

Хабарингиз бор, эртадан пойтахтимиз Осиё чемпионлар лигаси «H» ва «I» гуруҳи учрашувларига мезбонлик қилади.

Бугун дастлабки тур баҳслари олдидан «Бунёдкор» стадионида «H» гуруҳ жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Чонбук Моторс" клуби бош мураббийи Ким Санг Сик ва футболчи Хон Жон Хо фикрларини билдириб ўтди.

"ОЧЛда ҳар мавсум иштирок этиш биз учун катта шараф ҳисобланади. Биринчи ўйин доим қийин ўтади. Биз эртага энг яхши ўйинимизни намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз",- дейди Ким Санг Сик.

"Мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Бу ерга мослашиш яхши кетяпти. Бир ҳафтадан бери машғулот ўтказмоқдамиз. Ўйламанки, эртага ғалаба қозонишни уддасидан чиқамиз",- дейди Хон Жон Хо.


- Жамоа ўтган мавсум ОЧЛда муваффақиятли иштирок эта олмаганди. Бунинг сабаби нимада эди? Жорий йилги мусобақада қандай мақсадлар қўйилган?

- Ўтган йили Қатарда ўтказилган мусобақага чемпионатимизни энди якунлаб борган эдик. Шунингдек терма жамоа йиғинлари сабаб таркибимиз тўлиқ бўлмаганди. Бу йил эса вазият бошқача. Тошкентга иложи борича барча футболчиларимизни олиб келдик. Ҳаммасини ҳолати яхши. ОЧЛда чемпионатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз.

- Рақиб жамоа "Чианграй Юнайтед" ҳақида фикрингиз қандай? 

- Рақиб иштирокидаги кўпгина учрашувларни кузатдим. Жуда яхши шаклланган жамоа. Таркибида маҳоратли ва  исталган вазиятни голга айлантирадиган футболчилар бор. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика