UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  7 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3

Киберспорт. Dota 2 бўйича норасмий жаҳон чемпионати якунланди Янгиликлар

Киберспорт. Dota 2 бўйича норасмий жаҳон чемпионати якунланди

Теглар :  КиберспортDota 2
Канада пойтахти Ванкувер шаҳрида жойлашган "Рожерс Арена"да 20-25 август кунлари Dota 2 ўйини бўйича норасмий жаҳон чемпионати - The International 2018 турнири бўлиб ўтди.

Ўз бағрига 19 минг мухлисни сиғдира оладиган арена 6 кун давомида ишқибозлар билан деярли тўлди. Соврин жамғармаси 25,5 млн доллардан ортиқ бўлган мусобақада дунёнинг барча бурчакларидан ташриф буюрган жамоалар иштирок этишди. Ҳар йили ўтказиладиган The International Dota 2 бўйича дунёнинг энг йирик турнири ҳисобланади. Мусобақа гуруҳ босқичида 18та жамоа қатнашди.


Team Liquid (Европа), Evil Geniuses (АҚШ), PSG.LGD (Франция, Хитой), OG (Европа), Fnatic (Буюк Британия, Малайзия), VGJ.Thunder (Хитой), Mineski (Филиппин), FlyToMoon.Winstrike (Россия), Invisctus Gaming (Хитой), VGJ. Storm (АҚШ), Virtus.pro (Россия), Team Secret (Европа), Optic Gaming (АҚШ), Newbee (Хитой), TNC Predator (Филиппин), Team Serenity (Хитой), Vici Gaming (Хитой), paiN Gaming (Бразилия).

Evil Geniuses жамоаси сафида Тошкентда дунёга келган Артур Бабаев (Arteezy) ўйнайди.

18 та жамоа 9тадан икки гуруҳга бўлинди ва ҳар бир гуруҳда кучли саккизталикка кирганлар кейинги босқичга йўл олишди.

Гуруҳда кучли тўртликка кирганлар ғолиблар тўрида, пастки тўртликдагилар эса мағлублар тўрида турнирни давом эттиришди. Ҳамюртимиз Артур Бабаев жамоаси мусобақани 3-ўрин билан якунлади. 2018 йилнинг 18 апрелида ПСЖ билан шартнома имзолаган PSG.LGD эса турнир вице-чемпионига айланди. Таркибида The International 2018 мусобақасигача бор-йўғи 6 минг доллар ишлаган ўйинчи бор OG эса чемпион бўлди. Плей-офф босқичида фантастик ўйин кўрсатган европаликлар финалда хитойликлардан иборат бўлган ПСЖ киберспорт клубини 3:2 ҳисобида таслим этди ва мусобақанинг асосий соврини AEGIS (қалқонни қўлга киритди).





Мукофот пуллари

The International 2018 ғолиби уйига 11 млн 234 минг доллар билан қайтди. ПСЖ ҳисобига эса 4 млн доллар ўтказиб берилди. Артур Бабаев жамоаси (Evil Geniuses) 2 млн 680 минг долларга эга чиқишди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика