Киберфутбол: PCFLнинг Тошкент шаҳри учун саралаш босқичи якунланди
03 окт 2016 11:55
Янгиликлар
Киберфутбол: PCFLнинг Тошкент шаҳри учун саралаш босқичи якунланди
"Virtual Football" компанияси ташкил этаётган PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумида қатнашиш учун Тошкент шаҳридаги саралаш ўйинлари бўлиб ўтди.
Тошкентдаги саралаш баҳсларида 32 нафар иштирокчи қатнашди. Муросасиз кечган учрашувларда Илзат исимли киберфутболчи барча рақибларини мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллади. Кучли тўртталикка кирган ўйинчилар билан танишинг:
1-ўрин. Илзат StiveG ("Олмалиқ")
2-ўрин. Сирожиддин CarTez91 ("Бунёдкор")
3-ўрин. Сервер Sekka
4-ўрин. Фарруҳ Ronaldinho ("Олмалиқ")
Шундай қилиб PCFLнинг барча вилоят ва шаҳарлардаги саралаш ўйинлари якунланди. Гранд-финал баҳсларидан сўнг олий лига ва биринчи лига ўйинчилари номи маълум бўлади.
"Vitrual Football" компанияси тадбирлар ташкил қилишда ёрдам берган барчага, хусусан "Бунёдкор" клуби ва стадиони раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Фикрлар