UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  30 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

Киберфутбол. Павел Соприкин: “Ўзбекистонда МДҲ ва Осиё чемпионатлари ўтказилса жуда ҳам хурсанд бўлардим” Янгиликлар

Киберфутбол. Павел Соприкин: “Ўзбекистонда МДҲ ва Осиё чемпионатлари ўтказилса жуда ҳам хурсанд бўлардим”

Теглар :  Киберфутбол
Кеча UCFGA Ассоциациясига қарашли “UzArena”да Ассоциация championat.asia сайти билан ҳамкорликда илк маротаба “championat.asia кубоги” турнири очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу  тадбирда киберфутбол бўйича 2013 йилги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган Павел Соприкин киберфутбол ва UCFGA Ассоциацияси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор мени UCFGA Ассоциациясига қарашли “UzArena”га мени таклиф қилишганидан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Ассоциация президенти Азизбек Паттахов билан анчадан бери яхши танишман. Ушбу инсоннинг мана шу даражага чиқишимга катта хиссаси бор. Мана ҳозир бутун бошли киберфутбол Ассоциациясининг президенти ҳисобланади, бундан жуда ҳам хурсандман.

“UzAreana”даги футбол ҳавосини кўриб, очиғини айтсам хайрон қолдим. Авваллари киберфутболга Ўзбекистонда одамлар унчалик кўп қизиқишмасди. Мана ҳозир ушбу спорт тури билан шуғулланиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Истаган инсон келиб киберфутбол билан шуғулланиши мумкин. Мен киберфутболдан бироз узоқлашганим учун ўйиним бироз пасайган. Олий лига даражасидаги киберфутболчи эмасман, десам хато қилмаган бўламан. Яқин кунларда киберфутбол бўйича ҳаваскорлар лигси ташкил этилар экан. Мана шунда ўзимни синаб кўрмоқчиман ва секин-аста ўйинимни кучайтириб оламан. Насиб қилса бизда ҳам киберфутбол бўйича МДҲ ва Осиё чемпионатлари ўтказилса жуда ҳам хурсанд бўлардим”, - дейди киберфутболчи Павел Соприкин.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика