

PCFLнинг Тошкент шаҳридаги саралашида биринчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган ўйинчилар Илзат Мажидов ва Фарруҳ Ҳайдаров Олмалиқ шаҳри жамоаси аъзосига айланишди.

Ушбу икки киберфутболчи Тошкентда ўтадиган PCFL гранд-финалида иштирок этади. "Олмалиқ" клуби Мажидовга 88, Ҳайдаровга эса 77-рақамли футболкаларни топширди.





