Кейн Англия терма жамоасида жароҳат олди
11 окт 2020 11:47
Янгиликлар
Кейн Англия терма жамоасида жароҳат олди
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн Англия терма жамоаси машғулотларида жароҳат олди.
Кейн Миллатлар Лигаси доирасидаги Бельгия терма жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборади. 27 ёшли форвард машғулотлар сўнггида мушакларидаги муаммолардан шикоят қилди.
"Тоттенхэм" Кейнни клуб ихтиёрига қайтаришни сўради, аммо Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт футболчини термада қолдирди.
Кейн жорий мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар