Кевин де Брюйне: “Давид Силва учун ЕЧЛда ғолиб чиқсак, ажойиб бўларди”
27 июл 2020 22:34
Янгиликлар
Кевин де Брюйне: “Давид Силва учун ЕЧЛда ғолиб чиқсак, ажойиб бўларди”
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне жамоадоши Давид Силванинг жамоадан кетиши ҳақида гапирди.
“У мен учун Премьер лигада мен билан тўп тепган энг яхши футболчи бўлиб қолаверади. Албатта бу борада истаганча баҳслашиш мумкин. Аммо у билан тўп тепаркансан, унинг ҳақиқий иқтидорини ўз кўзинг билан кўриб, кундан кун уни янгидан кашф этасан. Мен у билан беш йилдан буён тўп тепаяпман. Биз биргаликда кўплаб ўйинларда майдонга тушдик. Унинг ўрни бизга жудаям билинади.Чунки ёш фуболчилар ундан кўп нарсани ўрганишаётганди. Шу жумладан мен ҳам. Ўйлайманки, биз у учун мавсумни омадли якунлай оламиз. Агар ЕЧЛда ғолиб чиқа олсак, у ушбу совринни қўлга киритиб жамоа билан хайрлашса, ажойиб бўларди”, деди Брюйне.
Фикрлар