Кутилмаган трансфер: Кэрролл Франция клубига ўтиши мумкин
31 авг 2023 10:43
Янгиликлар
Кутилмаган трансфер: Кэрролл Франция клубига ўтиши мумкин
"Амьен" "Рединг" ҳужумчиси Эндрю Кэрроллга қизиқиш билдирмоқда.
Чемпионшипнинг сўнгги натижаларига кўра, "Рединг" 22-ўринни эгаллаб, лигада жон сақлаб қола олмади. Журналист Санти Аунанинг ёзишича, эндиликда Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Францияда иш топиши мумкин: 34 ёшли футболчи Лига 2'да ўйнаётган "Амьен"да тиббий кўрикдан ўтган. Томонлар келишувга эришишга яқин турибди.
Эндрю Кэрролл "Ливерпуль", "Вест Хэм" ва "Ньюкасл"даги ўйинлари билан танилган. Футболчи 2022 йилнинг сентябридан бери "Рединг" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Transfermarkt портали англияликни 300 000 еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар