UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  1 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  2 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  14 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  34 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  5

Келаси йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган мусобақага саралаш бошланди Янгиликлар

Келаси йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган мусобақага саралаш бошланди

2020 йилнинг 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистон катта мусобақага мезбонлик қилади.

Тарихда биринчи марта мамлакатимизда 19 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Эсингизда бўлса, сентябрь ойида ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа расмий ташриф билан юртимизда меҳмон бўлиб, ташриф давомида муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашган эди. Албатта, бу каби учрашувлар ўз-ўзидан бўлмайди. Шу боис учрашувдан сўнг ОФК раҳбари Ўзбекистон учун қандайдир имтиёз бермаса бўлмасди. Орадан кўп ўтмай бизга боғлиқ ажойиб хабар чиқди: 2020 йилги U-19 Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлади. 

Буни бемалол яхши янгилик дейиш мумкин, зеро кейинги йил юртимизга 15та жамоа келади ва биз биринчи марта ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини қабул қиламиз. Шу пайтгача икки бор ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати Тошкентда ўтганди, мана энди ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигини ОФК ишонч билан Ўзбекистонга топширди. Ўзбекистон расман мезбон деб эълон қилингач, биз саралаш баҳсларидан озод бўлдик. Яъни, ўйинларни ўтказганимиз билан расмий мақомга эга бўлмайди. 


Ҳозирча фақат Тожикистон масалани ижобий ҳал этган 

Демак, келаси йил Ўзбекистонда бўладиган Осиё чемпионатида 16та жамоа иштирок этади ва мусобақа якунида кучли тўртликка кирган жамоалар 2021 йил Индонезияда ўтадиган U-20 жаҳон чемпионатига йўлланма олишади. 

Саралаш ўйинларида қатнашишга ОФКга аъзо 47 мамлакатдан 46таси ўз розилигини билдирди, фақат Филиппин қатнашмасликни лозим топди. ОФК ўз одатига мос равишда саралашни икки минтақага бўлиб ўтказишни маъқул кўрган: Шарқий ва Ғарбий минтақа. Шарқда 21, Ғарбда 25та жамоа курашади. 

Саралаш босқичи жамоаларни 11тага гуруҳга бўлган ҳолда ўтказиш белгилаб қўйилди: 

"A" гуруҳи - Ироқ (мезбон), Уммон, Фаластин, Қувайт, Покистон. 

"B" гуруҳи - Қатар (мезбон), Яман, Туркманистон, Шри Ланка. 

"C" гуруҳи - Тожикистон (мезбон), Ливан, Сурия, Мальдив.  (Бу гуруҳда барча учрашувлар ўз якунига етган) 

"D" гуруҳи - Эрон (мезбон), БАА, Қирғизистон, Непал. 

"E" гуруҳи - Баҳрайн (мезбон), Иордания, Бангладеш, Бутан. 

"F" гуруҳи - Саудия Арабистони (мезбон), Ўзбекистон, Ҳиндистон, Афғонистон. 

"G" гуруҳи - Камбоджа (мезбон), Таиланд, Малайзия, Бруней, Шимолий Мариана ороллари. 

"H" гуруҳи - Хитой Тайпейи (мезбон), Австралия, Макау, Лаос. 

"I" гуруҳи - Мьянма (мезбон), Жанубий Корея, Хитой, Сингапур. 

"J" гуруҳи - Вьетнам (мезбон), Япония, Мўғулистон, Гуам. 

"K" гуруҳи - Индонезия (мезбон), КХДР, Гонконг, Тимор Лесте. 

Ҳар бир гуруҳдаги баҳслар мезбон сифатида кўрсатилган мамлакатларда бўлиб ўтади. Тожикистонда аллақачон саралаш мусобақаси ўз якунига етиб, Тожикистон U-19 терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда Тошкентга йўлланмани энг биринчи нақд қилган. Шундай экан, буёғига эътиборимиз бошқа гуруҳларга қаратилади.

 

Бошқа гуруҳларда ўйинлар бошландими? 

Ҳозирча фақат "G" гуруҳида 2 ноябрдан ўйинлар бошланди. Ироқда бўлиб ўтиши керак бўлган "A" гуруҳи учрашувлари баъзи сабабларга кўра номаълум муддатга қолдирилди. Қолган гуруҳларда ўйинлар эртага бошланади. 

Шу ўринда саралаш босқичи форматини ёдга олиб ўтсак. 11та гуруҳ ғолиби ҳамда 4та энг яхши иккинчи ўрин эгалари кейинги йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. Саралашда конкурсдан ташқари ўйнайдиган Ўзбекистон ўз гуруҳида биринчи ё иккинчи ўринни эгалласа, унда иккинчи ўриндагилар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бешинчи жамоага қўшимча имтиёз берилади. 

Айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон мезбон бўлгани учун Саудия Арабистонида кечадиган саралаш катта аҳамиятга эга эмас. Шунга қарамай Отабек Ғуломхўжаев шогирдларидан бўшашмасликни ва ижобий натижа билан қайтишларини кутиб қоламиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика