Келажакка интилиш: А Серия 27-тур превьюси. Элдор Шомуродов ниҳоят сафга қайтадими?
01 мар 11:12
Янгиликлар
Келажакка интилиш: А Серия 27-тур превьюси. Элдор Шомуродов ниҳоят сафга қайтадими?
"Лацио" — "Милан"
Лаццари ва Хюсайнинг қайтиши яхши янгилик бўлди, умуман Сарри сешанба куни бўлиб ўтадиган "Бавария"га қарши ўйинни эсдан чиқармаслиги керак, шундай экан ҳозирги формаларига қараб етакчилардан кимдир таътил олиши мумкин, Патрик ва Ровелла эса жароҳат сабаб аниқ майдонга тушмайди. "Милан"га келсак, Калюлю ва Томори асосий таркибда кўриниш бериши мумкин, аммо умуман олганда "Аталанта"га қарши ўйинга нисбатан катта ўзгаришларни кутиш ноўрин, бундан ташқари Йович дисквалификация қилинган, Окафор эса жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмади.
"Милан" ўтган сафар уйида 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди, ҳозир ҳам бу ўйинда фаворитдек кўринмоқда. Ҳаттоки "қизил-қоралар"нинг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизроқ иштирокларини ҳисобга олганда ҳам устунлик кўпроқ улар тарафда, "Лацио" эса ҳар қандай ҳолатда ҳам Чемпионлар лигаси ўйини ҳақида кўпроқ ўйнамоқда.
Лацио |
Серия А . 27-тур 02/03/2024, 00:45 1
:
0
Тугади
|
Милан Ноа Окафор - 88' |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 48000 томошабин
Бош ҳакам: Marco Di Bello
"Монца" — "Рома"
Исконинг дисквалификацияси сўнгги ўйинларни ўтказиб юборган Д'Амброзиога йўл очиши аниқ. Шунингдек жамоага Виньято ва Капрари ёрдам бера олмайди. Палладинонинг схемасида ҳам ўзгариш бўлиш эҳтимоли кам, шу сабаб Журичга орқадан Карбони ва Мота ёрдам беради. "Рома" асосий таркибига Лукаку қайтиши керак, унга Азмуннинг шериклик қилиши ҳам истисно этилмаган, Дибала эса бу ҳолатда орқароқда жойлашади. Шунингдек, "жалоросси" катта эҳтимол билан бу ўйинда 4 ҳимоячи билан ҳаракат қилади, марказда эса Манчини ва Смоллинг жойлашади.
"Рома" илк даврада 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган, ҳозир ҳам фаворит мақомида. Барибир Де Россининг келиши билан жамоа ҳақиқатдан ўзгача шижоат олди ва анча агрессив тарзда ўйнамоқда, инқирозни бошдан кечираётган "Монца" кетма-кет 5та ўйиндан бери ютқазмаётганини эсдан чиқармаслик керак, шундай экан "бўрилар"га осон бўлмайди.
Монца Андреа Карбони - 87' |
Серия А . 27-тур 02/03/2024, 22:00 4
:
1
Тугади
|
Рома Лоренцо Пеллегрини - 38', Ромелу Лукаку - 42', Пауло Дибала - 63', Леандро Паредес - 82' |
Стадион: U-Power Stadium, 14188 томошабин
Бош ҳакам: Marco Piccinini
"Эмполи" — "Кальяри"
Капуто, Грасси ва Журковски ҳали ҳам жароҳатдан сўнг тикланмоқда, бу эса "Сассуоло"га қарши ғалаба қозонган таркибнинг ўзгармаслигидан далолат беради. "Оролликлар"нинг ҳужумида Лападулла ва Лувумбунинг ўйнаш эҳтимоли жуда катта. Хабар берилишича, Элдор Шомуродов тикланишга яқин, аммо қайдномага киритилиш эҳтимоли паст. Раньери катта эҳтимол билан "Наполи"га қарши ўйиндан кўра ҳужумкорроқ вариант танлайди, бу эса ҳужумда форвардлар жуфтлигига ёрдам берадиган Виоланинг асосий таркибда ўйнаши мумкинлигини англатади.
Уларнинг олдинги ўйини жуда зерикарли кечган ва мухлислар Сардинияда гол кўришмаганди. Ҳозир ҳам шундай бўлиши мумкин. "Эмполи" юқорилаган, аммо уларнинг буни қанча ушлаб туриши ноаниқ, "Кальяри" эса меҳмонда аниқ таваккал қилмайди, шундай экан ўйин томошабоп бўлмаслиги мумкин.
Эмполи |
Серия А . 27-тур 03/03/2024, 19:00 1
:
0
Тугади
|
Кальяри Якуб Янкто - 69' |
Стадион: Stadio Carlo Castellani, 11223 томошабин
Бош ҳакам: Antonio Rapuano
"Наполи" — "Ювентус"
Осимхеннинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида, аммо "Наполи" унинг ўйнай олишига умид қилмоқда, Каюсте эса ўйинни аниқ ўтказиб юборади. Бундай ҳолатда майдон марказида Зельински, Ангусси ва Лоботка ҳаракат қилади. Аллегрида эса таркиб билан муаммолар жиддийроқ, Маккени ва Рабьо ўйнашмайди, Данило тикланишга улгурмайди, Кьезанинг жароҳати ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Бундай ҳолатда асосий таркибга Алькарас ва Миретти чиқиши керак, Влахович эса Йилдизга ёрдам беради.
"Ювентус" илк даврада 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди, ҳозир эса меҳмонларнинг кадрлар муаммоси сабаб "Наполи" фаворит ҳисобланади. Аммо, бу ерда кўп нарса "кекса синьора"дан фарқли ўлароқ чоршанба куни ўйнаган ва умуман еврокубок ўйинлари сабаб қийинроқ тақвимга эга бўлган "Наполи"нинг ҳолатига боғлиқ бўлади.
Наполи Хвича Кварацхелия - 42', Джакомо Распадори - 88' |
Серия А . 27-тур 04/03/2024, 00:45 1
:
2
Тугади
|
Ювентус Федерико Кьеза - 81' |
Стадион: Diego Armando Maradona, 52000 томошабин
Бош ҳакам: Maurizio Mariani
"Интер" — "Женоа"
Бастони дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади, Фраттези ҳам катта эҳтимол билан ўйнамайди. Аммо, таркибга Ачерби ва Тюрам қайтган, аммо Симоне Инзаги уларни кейинги турлар учун асрайди, ҳужумда эса яна Лаутаро-Арнаутович жуфтлигини кўрамиз. Катта эҳтимол билан майдон марказида Бадель ва Френдрупуга ёрдам берадиган Малиновский асосий таркибда тушади. Ҳужумда эса Гудмондсон ва Реттеги иштирокидаги ўзгармас дуэт.
Жамоалар илк даврада дуранг ўйнашди, "Женоа" эса "қора-кўклар"дан очко олишни уддалаган кам сонли жамоалардан бўлди. Ҳозирда "грифонлар"нинг имкониятлари паст баҳоланмоқда, аммо менимча "Интер"га яна жуда қийин бўлади ва айнан шу ўйин "қора-кўклар" учун А Серияда узоқ вақтдан бери энг асабий ўйин бўлади, "Женоа" жуда қатъиятли ва ноқулай услубга эга жамоа.
Интер М Кристьян Аслани - 30', Алексис Санчес - 38' |
Серия А . 27-тур 05/03/2024, 00:45 1
:
2
Тугади
|
Дженоа Йохан Васкес - 54' |
Стадион: Giuseppe Meazza, 75421 томошабин
Бош ҳакам: Giovanni Ayroldi
Сергей Румянцев тайёрлади
Фикрлар