UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  0 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  14 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  27 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  90 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Тунда Азизжон Ғаниев ва "Шабаб Ал Аҳли" "Ал Гарафа"ни "кўмиб қўйишди" Янгиликлар

Тунда Азизжон Ғаниев ва "Шабаб Ал Аҳли" "Ал Гарафа"ни "кўмиб қўйишди"

Осиё чемпионлар лигаси 4-турида БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби Қатарнинг "Ал Гарафа" клубига қарши майдонга тушди.

Маҳди Али бошчилигидаги "Шабаб" дастлабки учта турнинг барчасида бир хил 1:1 ҳисобидаги дурангларни қайд этганди. Кеча эса "Шабаб" футболчилари олдинги учта ўйиннинг аламини "Гарафа"дан олишди - 8:2.

Қувонарлиси бу ўйинда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азизжон Ғаниев тўлиқ ҳаракат қилди ва "Ал Гарафа" дарвозасига урилган 4та голда иштирок этди.




Келинг ушбу голларни дақиқалар бўйича ёдга оламиз:

41-дақиқада Азизжон Ғаниев майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйиб жамоасининг ҳужумини бошлайди ва шу ҳужум Хариб Ал Маазамининг голи билан тугайди - 3:1.

50-дақиқада Томас Ольсенга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпини Азизжон Ғаниев амалга оширади. Тўп жонли деворда турган футболчининг бошига тегиб дарвозага кириб кетади - 4:1.

65-дақиқада "Ал Гарафа" бурчак тўпини амалга оширади ва "Шабаб" футболчилари қарши ҳужумга ўтишади. Қарши ҳужумни Ғаниев ривожлантиради ва икки рақибдан қочиб кетиб тўпни Ал Блушига узатади. Умар Абдулраҳмон билан девор услубида ўйнаган Ал Блуши якунда гол урди - 6:2.

83-дақиқада "Шабаб Ал Аҳли" яна бир жарима тўпига эга бўлади. Бу сафар ҳам тўп ёнига ҳамюртимиз келади ва идеал зарба билан ўйинга якуний нуқтани қўяди - 8:2.


ВИДЕОНИ КЎРИШ


Instat портали ушбу баҳс учун Ғаниевга 260 балл қўйди. Учрашувда фақатгина Томас Ольсен ҳамюртимиздан кўпроқ балл олди. Норвегиялик ҳужумчи ўйинда иккита гол урди ва битта голли пас берди.

Ғаниев учрашув давомида 2та гол уришдан ташқари 1та хавфли вазиятга сабаб бўлган пас берди, 1та кроос амалга оширди (100 фоиз аниқлик), 7 марта тўпни рақиблардан олиб қўйди, 3 марта дриблинг амалга оширди (67 фоиз аниқлик).




Аль-Ахли

Томас Лене Ольсен - 14', Томас Лене Ольсен - 40', Harib Abdalla Suhail - 42', Azizjon Ganiev - 50', Федерико Картабия - 51', Mohammed Juma Eid - 66', Камбер Мубарак Аль-Мазам - 78', Azizjon Ganiev - 83'

Лига чемпионов АФК. Группа C . 4-тур

19/04/2022, 02:15

2
:
8
Тугади

Аль-Гаррафа

Ахмед Алаэльдин - 16', Софьян Ханни - 59'

45'
90'
14'  Томас Лене Ольсен
40'  Томас Лене Ольсен
40'  Федерико Картабия
42'  Harib Abdalla Suhail
42'  Томас Лене Ольсен
50'  Azizjon Ganiev
51'  Федерико Картабия
51'  Омар Абдульрахман
57'  Мохамед Жабер
60'  Федерико Картабия (Mohammed Juma Eid)
60'  Томас Лене Ольсен (Yahya Al Ghassani)
66'  Mohammed Juma Eid
66'  Омар Абдульрахман
72'  Harib Abdalla Suhail (Густаво)
72'  Валид Аббас (Камбер Мубарак Аль-Мазам)
76'  Омар Абдульрахман (Eid Khamis Eid)
78'  Камбер Мубарак Аль-Мазам
78'  Mohammed Juma Eid
83'  Azizjon Ganiev
16'  Ахмед Алаэльдин
16'  Софьян Ханни
41'  Saeed Alhaj Essa
46'  Tameem Al Muhaza (Шейх Тидиане Диабетe)
59'  Софьян Ханни
74'  Ахмед Алаэльдин (Ahmed Al Ganehi)
74'  Moayad Hassan (Nasser Abdulsalam)
74'  Софьян Ханни (Saifeldeen Fadlalla)
82'  Саид Эзатолахи (Mostafa Qadeera)

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика