

"Diario AS" нашрида таъкидланишича, франциялик мутахассис Эдуарду Камавинга ("Ренн"), Бубакари Сумаре ("Лилль") ва Нголо Канте ("Челси") сингари футболчиларнинг номзодларини кўриб чиқмоқда.
Кантени харид қилиш жараёни ҳам ташкилий, ҳам молиявий томондан жуда қийинлиги инобатга олинса, келаси мавсум "қироллик клуби" сафида Камавинга ёки Сумаре пайдо бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Карлос Каземиро ушбу мавсум майдонда 3120 дақиқа (35 ўйин) ҳаракатланди. Бу "қаймоқранглилар" таркибидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.


