Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда
15 авг 15:05
Янгиликлар
Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда
"Манчестер Юнайтед"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро журналистларга унинг жамоаси Премьер-лиганинг яқинлашиб келаётган мавсумида чемпионлик унвонини қўлга киритишини айтди.
"Жамоамиз бу мавсумда Англия чемпионига айланади", – деди тажрибали таянч ярим ҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Рубен Аморим бошчилигидаги "қизил иблислар" миллий чемпионатда бор-йўғи 15-ўринни эгаллаб, еврокубоклардан четда қолди. Манчестер клуби АПЛ илк турида Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Каземиро ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида Англия чемпионатида 24 ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар