Кайседо: "Росеньор "Челси"да ўз ишини аъло даражада бажаряпти"
22 янв 20:02
Янгиликлар
Кайседо: "Росеньор "Челси"да ўз ишини аъло даражада бажаряпти"
"Челси" ярим ҳимоячиси Мойзес Кайседо Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 7-турида "Пафос"га қарши ўйиндаги (1:0) ғалабани изоҳлади.
У ушбу учрашувдаги ягона гол муаллифи бўлди.
"Ўйин жуда қийин кечди, аммо биз воқеалар ривожига жуда яхши жавоб қайтардик ва ўйинни назорат қилдик. Уч очкони қўлга киритиш жуда муҳим эди ва бунга эришганимиздан хурсандман.
Росеньор ҳақида? У ўз ишини жуда яхши бажаряпти, биз эса у талаб қилаётган нарсаларга яхши мослашяпмиз. Биз ҳар куни жуда қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Унинг талабларини бажариш муҳим, шу орқали ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз", – деди Кайседо.
"Челси" 13 очко жамғариб, Чемпионлар Лигаси умумий жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. "Пафос" эса 6 очко билан 30-поғонага тушиб кетди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар