Кахи Махарадзе "Пахтакор" билан келишиб олди

Narzulla Saydullayev
12 янв 2014, 09:53
"Пахтакор"нинг грузиялик легионери клубда қолади.
Жамоанинг сардори вазифасида ёшларни ўсишида катта роль ўйнаб келаётган футболчини майдонни кўра билиш қобилиятига алоҳида такидлаб ўтиш мумкин. Кахи тезкор футболчи бўлмасада, тарихдан Нўъмон Ҳасановни эслатади. Энг муҳими жамоадошини кўра билади, уни биргина "Бунёдкор" дарвозасига киритган голини эслаш кифоя. Бу футболчини жамоада қолишидан "Пахтакор" мухлислари хурсанд бўлдилар. Кахи Махарадзега Қозоннинг "Рубин", ўзимиздан эса "Локомотив" қизиқиш билдирган эди. Шунингдек, Қозоғистондан ҳам чорлов бўлган.

Клуб менеджери Самвел Бабаянни сайтимизга берган хабарига кўра, Кахи жамоа билан келишиб олган ва 2014 йилги мавсумни "шерлар" сафида ўтказади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia