Каванининг онаси: "Ўғлим Испанияда ўйнамоқчи"
10 апр 2020 16:46
Янгиликлар
Каванининг онаси: "Ўғлим Испанияда ўйнамоқчи"
Бундан бироз аввал, "Атлетико" Эдинсон Кавани билан музокаралар бошлаганини хабар қилгандик.
ПСЖ форварди Эдинсон Каванининг онаси уругвайлик футболчининг яқин келажакдаги режалари ҳақида айтди.
- Унга кўплаб клублар қизиқиш билдирмоқда. У ҳозирча қаерга боришини билмайди ва унда 3 ой вақт қолди. Ҳали ўйлаб олади. Аммо, у ҳали Уругвайга қайтишни режалаштирмаяпти.
Эдинсон Европада қолмоқчи, унга кўпроқ Испания ёқади. Уни кўплаб клублар кузатмоқда, - дейди Берта Гомес.
Кавани жорий мавсум ПСЖ сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар