Кавани фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин

Alisher
3 июн 2022, 11:47
Тажрибали уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, 35 ёшли уругвайлик футболчи "Атлетико", "Вильярреал", "Реал Сосьедад" ва "Севилья"нинг қизиқишлари доирасида бор.

Бунга қадар форварднинг фаолиятини Жанубий Америкада давом эттириши мумкин мумкинлиги борасида маълумотлар янграган эди.

Эслатиб ўтамиз, Кавани ўтган мавсум МЮ либосида АПЛ доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Ekremkonur

Сўнгги янгиликлар

Барча ›