⚡️ Катталар ўртасидаги Осиё Кубоги-2023 қачон старт олиши маълум
01 мар 2023 10:05
Янгиликлар
⚡️ Катталар ўртасидаги Осиё Кубоги-2023 қачон старт олиши маълум
Унга кўра, навбатдаги Осиё Кубоги 2024 йил 12 январда старт олади ва 10 февралга қадар давом этади.
“20 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубоги бошланадиган кунда “катта” Осиё Кубоги-2023'нинг саналари маълум бўлди.
Турнир 2024 йил 12 январда бошланади ва 10 февралгача давом этади. Бу январ ойида ўтадиган одатдаги мусобақалардан бироз кечроқ:
Қатар-2011 – 7-29 январь;
Австралия-2015 – 9-31 январь;
БАА-2019 – 5 январдан 1 февралгача.
Бошқа томондан, бир ҳафтага сурилган мусобақанинг бошланиши мавсуми ноябрь-декабрда якунланадиган термалар (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой)га тайёргарлик учун қўшимча кунлар беради.
Агар 12-22 декабрь кунлари Саудия Арабистонида ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧ-2023 муносабати билан ОЧЛ ўйинлари бир ҳафтага сурилса (ҳозирда 11-13 декабрга белгиланган), у ҳолда термалар мураббийларида Осиё Кубогига тайёргарлик кўриш учун бир ойдан кўпроқ вақт бўлади”, деб ёзади Никимбаев ўз саҳифасига.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар